Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АВТОМАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ИИВ АКАДЕМИЯСИДА МАЛАКА ОШИРАДИ

×

 2023-06-19 16:19:22    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Автомактаб ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади

Ҳайдовчилар тайёрловчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни тартибга солувчи низом 02.03.2023 йилда Адлия вазирлигида 3421 рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш (ҳар 3 йилда бир марта) Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.

Бунда тингловчилар асосий иш жойидан ажралган ҳолда ўқитилади.

Ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчидан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.

Мазкур курсларда ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали ариза билан мурожаат қилади.

Ариза келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиб чиқилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.

Тўлов миқдорлари:

ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш курсларининг ҳар бири учун – БҲМнинг 4,5 баравари (1 млн 350 минг сўм);

ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси учун – БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм), уларнинг малакасини ошириш курси учун – БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм).

Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тютор (ўқитувчи-консултант) ёрдамлашади.

Қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram