Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАР ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИДА ҲАР КУНИ БАЙРАМ

×

 2023-06-19 16:15:05    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Болалар ёзги соғломалаштириш оромгоҳида ҳар куни байрам

Сўх туманидаги болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бугун бутун Сўхлик болажонларнинг севимли масканига айланиб қолди. Боалалар учун ушбу оромгоҳда барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратиб берилгани болаларнинг марооқли дам олишига асосий омил бўлиб хизмат қилаётир.

Мазкур оромгоҳда ҳар куни байрам. Тадбир тантаналарини томоша қилиш учун ташриф буюрган болажонларнинг ота-оналари ҳам улар билан хурсандчилик қилишади.

Куни кеча ташкил этилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди. Барча гуруҳ болалари туман ҳокими ва меҳмонларга ўзлари тайёрлаган концерт дастурини намойиш этишди.

Мазкур оромгоҳ ходими Ғойибжон Ғойибназаровнинг сўзларига кўра, таёрланган барча чиқишлар болаларнинг ўз саъй-ҳаркатлари билан саҳнага чиқарилди. – Сўх туманида истеъдодлар жуда кўпа, уларни мана шундай тадбирлар орқали юзага чиқариш керак, - дейди Ғойибжон-домла.

Тадбир жараёнида туман ҳокими барча болажонларни табриклаб, уларга яхши дам ва хордиқ чиқаришни тилади. Туман ҳокимлиги номидан энг фаол болажонларга янги китоб ва янги адабиётлар тақдим этилди.

Дарвоқе, оромгоҳнинг биринчи мавсуми охирига етди. Чоршанба куни, яъни 21 июндан бошлаб оромгоҳ иккични мавсумда барча болажонларга ўз бағрини очади.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram