Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 243 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГРАНТ КВОТАЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНТИРИШ

×

 2023-06-19 16:11:21    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Грант квоталари ҳақида тушунтириш


Мазкур масалада вазирлик масъуллари билан боғланиб, аниқлик киритилди.


Маълум қилинишича, Президент фармойиши билан тасдиқланган 43 минг 783 та давлат гранти квотаси умумий танлов учун мўлжалланган. Бунга қўшимча равишда имтиёзли тоифалар учун ажратилган қўшимча грант квоталари ҳам бор ва бу умумий квотага аралашмайди.


Масалан:


 Ногиронлиги бўлган шахслар учун умумий қабулдан 2% ли квота (тахминан 5 мингга яқин грант);


 Ҳарбий тавсияномалилар учун қўшимча квота (тахминан 2,5 минг грант);


 Хотин-қизлар учун 2 мингта квота;


 Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун умумий қабулдан 1% ли квота (тахминан 2 мингдан ортиқ грант);


 Сўхликлар учун 500 та квота;


 Ҳарбийларнинг фарзандлари учун давлат грантидан 2% ли квота (тахминан 680 та);


 ИИО ходимлари фарзандлари учун давлат грантидан 5% ли квота (тахминан 1700 та);


 Божхона ходимлари фарзандлари учун давлат грантидан 2% ли квота (тахминан 680 та).


Шу каби имтиёзли қўшимча квоталар билан қўшиб ҳисоблаганда, жорий йилда давлат гранти учун жами 60 мингга яқин квота ажратилади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram