Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САРҲИСОБИГА ОИД ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-06-19 16:08:20    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг сарҳисобига оид очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ҳоким ёрдамчилари бугунги кунда ўз фаолияти билан давлатимиз раҳбарининг маҳалладаги чинакам вакилига айланиб улгурдими? Ҳоким ёрдамчиларининг зиммаларига қўйилган вазифалар қай даражада бажарилмоқда? Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда туманимизда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари иш самараси таҳлил ва муҳокама этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.

Туман ҳокими ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда амалга ошириган ишларни сарҳисоб қилиб, айни кунда уларнинг кун тартиби, тузилган режаларини ҳам таҳлил этди. Ҳар бир нафар ҳоким ёрдамчиси туман ҳокимига ўзи томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берди.

Тадбир жараёнида ҳоким ёрдачиларининг асосий муаммоллари ҳам ўрганилди. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг муаммолари ўз вақтида ўрганилиши ва уларни ечиш чоралари кўрилишни таъкидлади.

Аслида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифаси ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, маҳалланинг ўзига хос драйверини анқлаш ва ушбу драйверни ишга солишдан иборат. Айтиш лозим, маҳаллаларимизда юқори натижаларга эришаётган ҳоким ёрдамчилари оз эмас.

Бироқ, бундай муваффақиятга ҳам бир ҳоким ёрдамчиси эриши лозим. Тадбирда асосан кредит бериш масалалари муҳокама этилди ва бу бўйича тумандаги барча банклар мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан “Йўл харитаси” тузиш ва унинг ҳар бир бандини ижрога йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Очиқ мулоқотда маҳаллаларда ишсизликни камайтириш, турмуш фаровонлигига эришиш, турли ижтимоий муаммоларга ечим топиш борасида ҳоким ёрдамчилари лавозимининг ташкил этилиши даслабки муҳим қадам бўлгани ва ҳоким ёрдамчиларига ҳар бир фуқаро ишонч кўзи билан қараш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Ўз фаолиятида камчиликка йўл қўйган ҳоким ёрдамчиларига хулоса чиқариш ва фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир муддат берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram