Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАНҚИДИЙ РУҲДА ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-17 18:08:48    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар етакчилари фаолияти танқидий руҳда таҳлил этилди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулла Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Танқидий руҳдаги очиқ мулоқт тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлими вакиллари, туманимизда фаолият олиб бораётган барча ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республикамизда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган. Мазкур топшириқ ва кўрсатмаларнинг Сўх туманидаги ижроси вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида таҳлил ва муҳокама қилинди.

Туманда Президент топшириғига асосан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилгани, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлар амалга оширилаётгани танқидий нуқтаи назардан муҳокама қилинди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, маҳалалдаги ёшларга бириктирилган корхона-ташкилот раҳбарлари ва барча мутасаддиларга ушбу йўналишда ишларни самарали ташкил этиш юзасидан қатъий вазифа ва кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram