БИЛАСИЗМИ?
2023-06-17 16:44:00 138
Биласизми?
“Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5117-сонли Президент Қарорига кўра кўра, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама бериш тартиби жорий этилган.
Шунингдек, таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, франсуз, немис, испан, италян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб берилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram