2023 ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-06-17 16:37:26 158
2023 йил ғалла ҳосили учун семинар ташкил этилди
Сўхнинг иқлими ва об-ҳавоси вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан анчагина фарқ қилади. Мисол учун, вилоятимиз марказида пилла ҳосили йиғиштириб олинса, Сўхда ушбу мавсумга старт берилади. Яъни об-ҳаво шароити ўзгача бўлган туманимизда қишлоқ хўжалиги юмушлари ҳам бир ойга кечикиб бошланади.
Бугун туманимизда пилла йиғим-терими авжида. “Кумуш тола” ижодкорлари зиммаларидаги режани бажариш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Далаларда парваришланаётган ғалланинг йиғим-теримига ҳам оз фурсат қолди. Қувонарлиси, серёғин келган охирги ҳафта қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етказгани йўқ.
Бугун “Озод” ширкат хўжалиги ҳудудида бўлиб ўтган семинарда ғалла йиғим-теримига тайёргарлик кўриш ишлари муҳокама ва туҳлил этилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишга бириктирилган отрядлар аъзоларига бу бўйича қатъий кўрсатмалар берди.
Мавжуд йиғим-терим комбайнлари ва ғаллани ташишга мўлжалланган техникалар техник кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шай қилиб қўйилган. Ғаллакорларимиз бу йили 500 гектар ер майдонига экилган ғалла ҳосилидан жами 1 381 тонна, шундан 1 181 тонна товар дон ва 200 тонна уруғлик дон олишни ўзларига режа қилиб олганлар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram