Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2023-06-16 16:58:21    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

Савол:  Мавсумий ишлар  тўғрисида маълумот берсангиз

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги меҳнат кодексининг 491-моддасида мавсумий ишлар - иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) давомида бажариладиган ишлар мавсумий ишлардир.

Мавсумий ишларнинг давомийлиги, қоида тариқасида, олти ойдан ошмаслиги керак.

Мавсумий ишларнинг, шу жумладан олти ойдан ортиқ давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлган айрим мавсумий ишларнинг рўйхатлари ва мазкур айрим мавсумий ишларнинг энг кўп давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.ҳамда шу кодекснинг 492-моддасида мавсумий ишларни бажариш тўғрисида меҳнат шартномаси тузишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида кўрсатилиши керак.

Мавсумий ходимларни ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмайди.

Мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномаси мавсумнинг давомийлигидан ошмайдиган муддатга тузилади.

 

А.Тошпулатов - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram