Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 242 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРОНИЙ ШАХМАТЧИЛАРГА ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-16 16:54:46    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Нуроний шахматчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги 92-сонли “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини амалда татбиқ этиш мақсадида туманимизда арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини юқори даражага кўтариш ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш мақсадида туманда нуронийлар иштирокида турли тадбирлар ўтказилмоқда.


Туман фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан ташкил этилган шашка ва шахмат мусобақаларида туман маҳаллаларидан мазкур спорт турининг ашаддий мухлислари – нуронийлар иштирок этдилар. Мазкур мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими Сойбозор мавзесидаги “Маънавият ва маърифат маскани” - “Оталар чойхонаси” да бўлиб ўтди.


Тақдирлаш маросимида туман ҳокими иштирок этиб, барча иштирокчилар ва ғолибларни табриклаб, бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида энг фаол шашка ва шахматчиларга мусобақа ташкилотчилари, туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон халқ-демократик партияси туман бўлимининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram