ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-06-15 19:08:31 132
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда халқ қабулхонаси вакиллари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этишди.
Мазкур қабулда фуқаролар моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик масаласида, қишлоқ хўжалигига оид бўлган масалалар, тиббиёт муассасаларида даволаниш учун амалий ёрдам кўрсатиш, болалар нафақаси, доимий иш билан таъминлаш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.
Туман ҳокими томонидан ҳар бир фуқаронинг муаммоси тингланиб, ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб ижроси назорат остига олинди. Қабулда жами 26 та мурожаат келиб тушди, 7 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 3 та фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 16 та мурожаат тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ижро учун йўналтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram