Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЛБУТ ҚИШЛОҒИДА СЕЛ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ҚИЛИНМОҚДА  

×

 2023-06-15 18:48:22    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Малбут қишлоғида сел оқибатлари бартараф қилинмоқда  

Туманимизнинг Навобод маҳалласи ҳудудида жойлашган Малбут қишлоғи тўрт томони кўкка бўй чўзган тоғлар бағрида жойлашган. Табиийки, ушбу қишлоқ аҳолиси сел келиши ва сув тошқинларидан кўпроқ азият чекиб, зарар кўришади.

Маҳаллада барпо этилган сел йўли аҳоли қийинчиликларини оз бўлсада, камайтирди. Бироқ маҳаллага сел келиши эҳтимоли юқорилигича қолмоқда, чунки қишлоқ тоғлар ичида жойлашган.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бизга тақдим этган маълумотларга асосан Малбут қишлогидаги тоғ ва адирликларга кучли жала-ёмғир ёғиши натижасида кеч соат 22:00 да Малбут сел йўлидан сониясига 6-7 куб-метр ҳажмида сел оқимлари оқиб ўтиши натижасида Ровон-Малбуд автомобил йўлини қум-шағал билан тўлдирган, газ қувурларининг узилишига олиб келган ҳамда 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 23-сонли мактабгача таълим муассасасининг ҳовлисини шағал-лойқа билан тўлдирган.

Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳ томонидан мазкур маҳаллада ҳам амалий ишлар бажарилишига киришилиб, маҳалла ҳудудларини тош ва шағал-лойқалардан тозалаш ишлари амалга оширилди. Тегишли мутасаддилар томонидан табиий офат туфайли етказган зарар миқдори сарҳисоб қилинмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram