Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕЛ ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

×

 2023-06-15 18:44:52    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Туманимиз пурвиқор тоғлар бағрида жойлашгани боис, баҳор ва ёз фаслида юзага келадиган ёғингарчиликлар туфайли сел келиши ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли жуда юқори. Бу йили ҳам ёз фаслининг серёғин келиши туфайли туманимизнинг баъзи ҳудудларида сел оқимлари кузатилди.

Кеча Сўх тумани тоғ ва адирликларида жала-ёмғир ёғиши натижасида Ҳазрати Али қишлоғида жойлашган Сариканда сел йўлидан соат 21:40 да сониясига 5-6 куб-метр сел оқимлари оқиб ўтиши оқибатида, асосан маҳалланинг Зармиён мавзесидаги аҳоли томарқалари қишлоқ хўжалик экин майдонларига қисман зарар етказган.

Туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган тезкор штаб гуруҳи ҳудудда бўлиб, улар томонидан табиий офатни бартараф этишга доир зарурий чора-тадбирлар белгилаб, шу асосда амалий ишлар бажарилган. Бугун ҳам мазкур маҳаллада хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилиб, етказилган зарар миқдори сарҳисоб қилинди.

Албатта, зарар кўрган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилади. Айни дамда мутахассислар томонидан мазкур ҳудудда қурилган сел йўли лойиҳаси қайта ўрганилмоқда.

Аҳоли хонадонларида барча мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда. Аҳолини турли юқумли касалликлардан асраш мақсадида хонадонларда зарарсизлантириш ва дезинфекция қилиш ишлари олиб борилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram