Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА “ҲУҚУҚИЙ АКЦИЯ” ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-06-14 16:49:23    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман тиббиёт бирлашмасида “Ҳуқуқий акция” доирасида тадбир ўтказилди

Айни кунларда республикамиз ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси остида “Ҳуқуқий акция” тадбирлари ўтказилмоқда. Бу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад фуқароларимизни қонунчиликдаги янгилалардан хабардор этиш ва уларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

Бугун Сўх туман адлия бўлими томонидан туманимиз тиббиёт бирлашмасида “Ҳуқуқий акция” доирасида “Ҳуқуқингизни биласизми” мавзудаги тадбир ўтказилди. Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳудудлардаги тиббиёт масканларида фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари иштирок этишди.  

Тадбир давомида барча иштирокчиларга Сўх туман адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаров, бош маслаҳатчи Илҳомжон Мадаминов ва юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Ўктамжон Эргашевлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси, янги таҳрирдаги меҳнат Кодекси ва Кодексга киритилган янги қонун нормалари, уларни қўлланиши юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда иштирокчилардан тушган саволлар ва мурожаатларга тегишлилигича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram