ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2023-06-14 16:43:26 142
Халқ қабулхонасида навбатдаги қабул ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги қабули ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Қабул жараёнида ҳар бир фуқаро мурожаати тингланиб, ижроси бевосита туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан назоратга олинди ҳамда мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Навбатдаги қабулда 8 нафар фуқаролар мурожаати тингланди, 6 та мурожаат ижобий ҳал этилиб, 2 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат берилиб, тушунтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram