ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
2023-06-14 10:31:41 152
Диққат, эълон!
Барча тадбиркорлар диққатига!
Сўх туман ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда танлов эълон қилади.
Жумладан:
1-лот бўйича
19 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.
Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан қиймати 2 млрд 984 млн 884 минг сўм
Йиллик эксплутация суммаси 1 млрд 282 млн 181 минг сўм.
2-лот бўйича
7 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.
Объектнинг лойиха-смета хужжатларига асосан қиймати 2 млрд 085 млн 146 минг сўм
Йиллик эксплутация суммаси 660 млн 682 минг сўм.
3-лот бўйича
17 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.
Объектнинг лойиха-смета хужжатларига асосан қиймати 2 млрд 482 млн 300 минг сўм
Йиллик эксплутация суммаси 503 млн 570 минг сўм.
4-лот бўйича
11 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.
Объектнинг лойиха-смета хужжатларига асосан қиймати 1 млрд 525 млн 810 минг сўм
Йиллик эксплутация суммаси 606 млн 001 минг сўм.
5-лот бўйича
9 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.
Объектнинг лойиха-смета хужжатларига асосан қиймати 2 млрд 026 млн 395 минг сўм
Йиллик эксплутация суммаси 520 млн 530 минг сўм.
6-лот бўйича
17 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.
Объектнинг лойиха-смета хужжатларига асосан қиймати 2 млрд 090 млн 275 минг сўм
Йиллик эксплутация суммаси 916 млн 127 минг сўм.
Маълумот ўрнида, ПҚ-118 сонли қарорга асосан лойихаларни амалга оширишда модеринизация қилиш ва таъмирлаш ҳаражатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети хиссобидан ажратилади, ҳамда хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоиз объектларни эксплутация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади.
Мурожаат учун телефон: + 998 90 359 15 55
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram