ТАБИИЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИ БАРЧА КУЧ ВА ВОСИТАЛАР ОРҚАЛИ БАРТАРАФ ЭТИЛЯПТИ
2023-06-13 18:10:03 148
Табиий офат оқибатлари барча куч ва воситалар орқали бартараф этиляпти
Бугун эрталаб туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман секторлари раҳбарлари иштирокида туманимизнинг Малбут, Умбара ва Девайрон маҳаллаларида бўлишиб, юзага келган табиий офат туфайли зарар етган ҳудудларни кўздан кечиришди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган ва штаб таркибига кирувчи туман фақулодда вазиятлар бўлими, туман СЭОМ вакиллари, туман ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари, туман йўлсозлик идораси ишчи-ходимлари, туман алоқа бўлими, электр тармоқлари корхонаси ходимлари барча техника воситалари билан ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари аҳоли хонадонлари ва ҳудуддаги корхона-ташкилотларга кириб, табиий офат оқибатлари ва етказилган зарарни ўргандилар.
Ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари кўздан кечирилди ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича соҳа мутасаддиларига керакли кўрсатма ва вазифлар берилди. Айтиш лозимки, юзага келган табиий офат асосан ҳудуддаги магистрал йўлга зарар етказган ва салкам 200 метр масофдаги йўллар кўчки оқибатида шағал билан тўлиб кетган.
Барча техника ва зарурий кучларни сафарбар этган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этилиб, кўчага тўлган шағаллар олиб кетилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари ва боғлар ҳам кўздан кечирилди.
Маҳаллада яшовчи нуроний отахон, 90-ёшли Олимжон Каримовнинг сўзларига кўра, маҳаладаги асосий сел йўлини эски жойига кўчириш лозим. Сув таъминоти соҳасида ишлаган нуроний отахоннинг айтишича, олдинги йиллар эски сел йўли орқали юзага келган сув оқимлари аҳолига умуман зарар етказмаган.
Айни дамда маҳаллада сел оқимлари туфайли зарар кўрган барча ҳудудлар тозаланмоқда. Аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилиб, СЭОМ вакиллари томонидан турли касалликларни олдини олиш мақсадида зарарсизлантириш ва дезинфекция ишлари амалга оширилаётир ва етказилган зарар миқдори ҳам ҳисоб-китоб қилиняпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram