Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 241 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2023-06-13 17:30:11    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Сўх туманида

Бугун туманимизга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Рустамович Маҳкамов ташриф буюрди. Туман аэродромида меҳмонни туман ҳокими ва бошқа мутасадди раҳбарлар кутиб олдилар.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад туманда аҳолига транспорт орқали хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш, соҳадаги муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этишдан иборат эди. Транспорт вазири ва туманимиз мутасаддилари бу бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил этиб, келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан суҳбат қилишди.

Сўх телевизион студияси ижодкорлари билан суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов туманга самолётлар катновини мунтазам йўлга қўйиш, маҳаллалар ичида аҳолига тарнспорт орқали хизмат кўрсатишни, яъни маҳаллалараро автобус қатновини йўлга қўйишни асосий режа қилиб олганлиги ва бу бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилганини таъкидлади. Вазирнинг сўзларига кўра, яқин орада фуқаролар Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси орқали ID-карта орқали ўтишлари мумкин бўлади ва бўйича тизимли ишлар олиб борилаётир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Қирғизистон билан чегарани ID-карта орқали кесиб ўтиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди ва 3 май куни Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши «Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳати тўғрисида 2006 йил 3 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини қабул қилган эди.

                       Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram