ЯНГИ ОЧИЛГАН СТОМАТОЛОГИЯ БЎЛИМИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
2023-06-13 17:27:10 184
Янги очилган стоматология бўлими халқ хизматида
Республикамизда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор замирида аҳолининг соғлиги ва уни ҳимоялашдек асосий мақсад мужассам. Сўх туманида ҳам мазкур соҳага берилаётган эътибор самараси ўлароқ, туман тиббиёт бирлашмасида янги бўлимлар очилиб, хусусий клиникалар сони ҳам кўпайиб бормоқда.
Туманнинг 4-сектори ҳудуди, Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Табобати Шоҳсанам” оилавий корхонасида асосан гинекология йўналишида аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Тадбиркор Воситжон Мирзожоновнинг сўзларига кўра, мазкур клиникада аёллар ва хотин-қизларга амбулатор диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш, ультратовуш текшируви, клиник лаборатория орқали тиббий хизматлар кўрсатилади.
Айни кунда мазкур клиникада янги стоматология бўлими ҳам иш бошлади. Мазкур бўлимда катталар ва болаларга етакчи мутахассислар томонидан хизмат кўрсатилиб, терапевтик стоматология, амбулатор диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш йўлга қўйилган.
Эндиликда туманимиз аҳолиси кўп маблағ сарфлаб, вилоят марказига бориб турмасдан, туманнинг ўзида етакчи мутахассислардан тиббий маслаҳат олиб, даволанишлари мумкин бўлади. Бу албатта, вақт ва мабалағни тежашга асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram