ЖАРАЁН
2023-06-13 08:12:39 139
Жараён
Кеча юзага келган кучли ёғингарчилик туфайли туманимизнинг Ҳушёр, Қақир, Малбут, Умбара маҳаллаларига сел келган ва ташкил этилган тезкор гуруҳ томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича мазкур ҳудудда ўрганишлар олиб борилди. Айниқса, Малбут сел йўлида амалга келган сел оқими бир сонияда 25 куб-метрга етган.
Шунингдек, Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги Умбара қишлоғи ҳудудидаги Сўх-Риштон магистрал йўлини табиий офат туфайли шағаллар тўсиб қолган. Қарийб 100 метр масофадаги йўлни тош ва шағаллардан тозалаш мақсадида барча техника ва кучлар сафарбар этилди.
Бугун эрталаб табиий офат оқибатларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлишиб, етказилган зарар оқибатлари ўрганилмоқда ва юзага келган йўлдаги носозликлар бартараф этилаётир. Бугун мазкур ҳудудларда хонадонбай юриш орқали табиий офат оқибатлари ўрганилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram