АЙРИМ ХИЗМАТЛАР УЧУН ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ ТЎЛОВЧИЛАРДАН УНДИРИЛМАЙДИ
2023-06-12 15:07:50 154
Айрим хизматлар учун воситачилик ҳақи тўловчилардан ундирилмайди
“Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги 2023-йил 9-март санасида 88-сонли Президент қарори (ПҚ-88) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бенефиwиари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.
2023 йил 1 майгача Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.
“HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграцияси босқичма-босқич, жумладан:
2023 йил майгача банкоматлар;
2023 йил якунигача тўлов терминаллари тизимини интеграсия қилиш ишлари якунланади.
2023 йил 1 сентябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram