Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОР ЗАМИРИДА ФУҚАРОЛАРИМИЗНИНГ МАНФААТИ МУЖАССАМ

×

 2023-06-12 10:44:03    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Берилаётган эътибор замирида фуқароларимизнинг манфаати мужассам

Туманимизда тадбиркорлик ривожига берилаётган эътибор замирида энг аввало, ёшларни иш билан таъминлаш мужассам бўлса, икинчидан, туман ишлаб чиқариш салоҳиятини кўтариш каби эзгу мақсадлар ётади. Буни туманимизда “Тўронбанк” маблағлари орқали ташкил этилган иссиқхоналар мажмуи фаолиятидан ҳам яққол кўришимиз мумкин.

“Фарруху Фармонбек савдо” МЧЖ раҳбари Фирдавс Метиновнинг сўзларига кўра, берилаётган эътибор бугун тадбиркорларимизнинг манфаатига хизмат қилмоқда. 50 сотих ер майдонида иссиқхона барпо этган тадбиркор бугун қилинган ҳалол меҳнати туфайли даромад олишга ҳам муваффақ бўлаётир.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмни ташкил этган ушбу лойиҳа асосида тадбиркорларимиз бугун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Иссиқхоналарнинг йиллик қудрати, яъни ишлаб чиқариш салоҳияти 40 тоннани ташкил этади.

- Банкдан 550 миллион сўм имтиёзли кредит олганмиз. 450 миллион сўм маблағ ўз ҳисобимиздан. Иссиқхонада асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари – помидор ва бодиринг етиштирамиз. Бир йилда ҳар бир зироатдан икки маротаба ҳосил оламиз Энг асосийси, ўз маҳсулотларимиз билан ички бозорларни тўлдириб, экспортга ҳам маҳсулот чиқаряпмиз. Галдаги мақсад маҳсулотларни қайта ишлаш учун мини цехлар ташкил этиш, - дейди тадбиркор биз билан суҳбатда.

Дарҳақиқат, агар тадбиркор ўз мақсадига эришса, туманимиз иқтисодий иқтидорига ҳам ўз ҳиссасини қўшган бўларди. Дарвоқе, мазкур мажмуада 8 нафар ёшлар – 4 нафар доимий ва 4 нафар мавсумий ишларда ишлайдиганларнинг бандлиги таъминланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram