ТУЛ МАҲАЛЛАСИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-06-10 16:00:26 143
Тул маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев сектор маҳалалларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш, ободончилик йўналишида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, ечилиши муҳим бўлган долзарб муаммолар ва ҳалқимиз олдидаги кўндаланг бўлган муаммоларни ўрганиш мақсадида Тул маҳалласида бўлиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида бевосита аҳоли билан учрашди.
Тул маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув ва сайёр қабулда олдинги қабулларда билдирилган муаммолар ва уларнинг ечими таҳлил этилди. Қабул жараёнида фуқаролар туман ҳокимига асосан ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги муамолар, тиббий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш ва моддий ёрдам масалаларида мурожаат этдилар.
Ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги муаммолар бевосита соҳа раҳбарлари иштирокида таҳлил ва муҳокама этилди. Майдони салкам 300 гектар ер майдонидаги боғларга суғориш суви таъминотини яхшилашга доир чора-тадбирлар белгилаш вазифаси топширилди.
Мазкур сайёр қабулда маҳалла фуқаролари, сектор ишчи гуруҳи аъзолари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожатлар ўз ечимини топаётгани маҳалла раиси томонидан қайд этилди. Берилаётган эътибор учун маҳалла раиси ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram