СЎХ ТУМАНИНИНГ 40 НАФАР ФУҚАРОЛАРИ ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ
2023-06-10 15:24:22 139
Сўх туманининг 40 нафар фуқаролари ҳаж сафарига жўнаб кетишди
Ислом динидаги фарзлардан бири ҳаж сафарини адо этиш амали ҳисобланади. Минглаб ватандошларимиз қатори бугун Сўх тумани фуқаролари ҳам яратиб берилган шароитлар боис муборак ҳаж сафарига жўнаб кетишди.
Сўх туманининг барча 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан тавсия этилган 40 нафар фуқаролар билан сафар олдидан туман марказидаги “Иноятуллоҳ” жоме масжидиида учрашув ташкил этилди. Ташкил этилган мазкур тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча номзодларни табриклаб, ҳаж зиёратини ўрнатилган тартиб-қоидаларга мос равишда адо этиб Ватанга эсон-омон қайтиб келишларини тилади.
Тадбир давомида туман ҳокимлиги ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ аъзолари, бевосита зиёратчилар гуруҳига бириктирилган раҳбарлар томонидан зиёратчиларга ҳаж зиёрати давомида риоя этилиши шарт ва зарур бўлган тартиб ва қоидалар ҳақида тушунтиришлар беришди.
Тадбирдан сўнг барча зиёратчиларни туман ҳокимлиги, уларнинг оила аъзолари кузатишди. Ташкил этилган автобуслар орқали бу йилги ҳаж зиёрати бахтига мушарраф бўлган ватандошларимиз вилоятимиз маркази томон йўл олдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram