БИЛАСИЗМИ?
2023-06-10 15:01:14 128
Биласизми?
Фуқаролик Кодексининг 1157-моддасига биноан васиятнома бўйича меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.
Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги ҳокимлик ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан 3 йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.
Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.
Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.
М. Қодиралиев - Риштон туман адлия бўлими бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram