САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-06-10 10:50:54 139
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай таътил турига киради, шунга тушунча берсангиз?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги меҳнат кодексида Ҳомиладорлик ва туғиш таътили-ижтимоий таътил турига киради ҳамда шу кодекснинг 404 моддасида, яъни аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъий назар, тўлиқ берилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram