Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҚИЗИЛ ТОИФА” ГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2023-06-09 08:57:05    204

PDF юклаш
Чоп этиш


“Қизил тоифа” га киритилган ёшлар муаммолари ўрганилмоқда

Ҳудудларда, секторлар раҳбарлари иштирокида уйма уй юриш ва таҳлиллар орқали “қизил тоифа”га киритилган ёшларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Ёшлар бандлигини таъминлаш, улар билан манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида 1-сектор ҳудудида хонадонма хонадон борилиб, улар билан суҳбат ўтказилиб мавжуд муаммоларини ҳал этиш буйича бевосита сектор раҳбари бошчилигида чора--тадбирлар белгиланмоқда.

Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, бевосита маҳалла бешлиги билан биргаликда “қизил тоифа”даги ёшлар билан учрашди ва уларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганди. Ўрганиш давомида фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди ва аниқланган камчиликлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Маълумот учун: 1-сектор ҳудудида шу кунгача  “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 30 нафар фуқароларга 52 314 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 16 нафар фуқарога 37 миллион сўмлик контракт тўлови, 2 нафар фуқарога 5,5 миллион сўмлик мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлари, 8 нафар фуқарога 2,2 миллион сўмлик биометрик паспорт тўлови билан боғлиқ харажатлари, 1 нафар фуқарога 1,2 миллион сўмлик автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлари, 1 нафар фуқарога меҳнат қуроллари олишга 1,2 миллион сўмлик ҳамда сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизмат учун 2 нафар фуқарога 5, 278 миллион сўмлик кўмак берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram