МИБ СЎХ ТУМАНИ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 15 МИЛЛИОН СЎМ ЖИНОИЙ ЖАРИМА УНДИРИЛДИ
2023-06-08 18:17:51 150
МИБ Сўх тумани бўлими томонидан 15 миллион сўм жиноий жарима ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими иш юритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг 26.04.2023 йил кунги ҳукмига асосан, қарздор У.У.дан давлат фойдасига 15 миллион сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздорга қонуний ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилган ҳолда суд қарорини ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган.
Лекин, қарздор ихтиёрий муддатда жаримани тўлаш чорасини кўрмагач, бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 08.06.2023 йил куни қарздор У.У.дан 15.7 миллион сўм жиноий жарима ва унга хисобланган ижро йиғими тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми билан амалда тамомланди.
МИБ СЎХ ТУМАНИ БЎЛИМИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram