Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 248 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2023-06-08 16:27:26    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд фуқаролар доимий эътиборда

Кам таъминланган, эҳтитёжманд фуқароларга моддий ва маънавий кўмак бериш, улар ҳолидан ҳар доим хабар олиб туриш инсонийликнинг энг гўзал фазилатларидан. Ушбу йўналишда бизнинг туманимизда ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг моддий ёрдам масаласида қилган ҳар бир мурожаатлари бугун турли соҳа вакиллари томонидан ўрганилиб, ижрога йўналтирилмоқда. Сўх тумани қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан ҳам бу бўйича арзирли ишлар қилинмоқда.

Соҳада ишлаётган ишчиларга ёрдам бериш, ҳар доим кўмаклашишга одатланган қишлоқ хўжалиги бўлими мутасаддилари мунтазам кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олишади. Албатта, эҳтиёжманд фуқаролар оғирини енгил қилиш ва улар ҳолидан хабар олиш бундай ватандошларимизга руҳий куч-қувват бағишлайди.

Чашма ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга кўрсатилган ёрдам – манзилли етказиб берилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари албатта ушбу фуқароларнинг шодлигига сабаб бўлди. Албатта, совғанинг катта-кичиги бўлмайди, бироқ ҳама гап эътиборда, агарда фуқароларимизга нисбатан эътиборли бўлсак, муаммо ва камчиликларимиз ҳам босқичма босқич ҳал этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram