Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-06-07 19:32:37    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади

“Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 11-мартда Президент ПҚ–92-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан “Нуроний” жамғармасига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади.

“Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади.

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили ҳамда “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизими жорий этилади.

Маҳаллаларда фаолият юритаётган “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида рағбатлантириб борилиши белгиланди.

 

М. Қодиралиев - Риштон туман адлия бўлими бошлиғи


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram