ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШГА ДОИР СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2023-06-07 19:29:52 137
Хотин-қизлар фаоллари фаолиятини юксалтиришга доир семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 июндаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 300-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда турли тадбир, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда.
Бугун ушбу қарор ижросини таъминлаш ва ушбу ҳужжат мазмун-моҳиятини мутасаддиларга етказиш, қарор асосида олиб борилаётган ишларни оммалаштириш мақсадида Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида амалий семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият олаб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова иштирокчиларга қарор мазмун-моҳияти ва унинг мақсадлари, принциплари ҳақида тўлиқ маълумот берди. Сўнг тадбирда Қалъача маҳалла хотин-қизлар фаоли Сайрамхон Турғуналиева қарорга доир амалга оширилаётган ишларини иштирокчиларга турли воситалар орқали тушунтириб берди.
Мазкур тадбирда маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига "оилабай" ёндашув тизимини жорий этиш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш, бунга жавобгар бўлган барча мутасаддиларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда хотин-қизларни касбга ўқитиш тизимини янада жадаллаштириш, аниқланган муаммоларни "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулида киритиш бўйича қилинган ишлар юзасидан ҳам тўлиқ тушунтиришлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram