ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ИМКОНИЯТ ДОИРАСИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-06-07 19:28:24 129
Фуқаролар мурожаатлари имконият доирасида ижобий ҳал этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Мазкур қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар хусусида туман ҳокимига мурожаат этдилар.
Қабулда 29 та мурожаат тингланди ва 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этиб берилди. 2 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат берилиб, тушунтирилди. Қолган мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли раҳбарларга йўналтирилди.
Мурожаатларнинг асосий қисмини оилавий аҳволи оғирлиги туфайли моддий ёрдамга муҳтожлик масаласи ташкил этди. Жумладан, туман ҳокими топшириғи билан Ҳушёр маҳалалсининг Себеда маҳалласида яшовчи фуқаро Сафохон Тўйчиева хонадони туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмонова ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевлар томонидан ўрганилди.
Ҳақиқатан ҳам мазкур фуқаронинг турмуш ўртоғи фалокат туфайли бугун касаллик ёстиғига михланиб қолган ва бу фуқарога тиббий маслаҳат ва тиббий ёрдам кўрсатилиб, бепул даволаниш учун йўлланма бериладиган бўлди. 4 нафар фарзанди бор бу оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram