Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ҚЎШИМЧА БИНО ҚУРИЛМОҚДА

×

 2023-06-06 18:15:07    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги таълим муассасасида қўшимча бино қурилмоқда

2020-2024 йиллар давомида Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ инфратузлимасини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи” томонидан ишлаб чиқилиган лойиҳалар асосида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳалар Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ аҳолисининг асосий инфратузилма сифатини ошириш ва лойиҳа қамраган қишлоқ ҳаётий фаолиятини таъминловчи хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

Айни кунда мазкур лойиҳа асосида туманимизнинг Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида қўшимча бино қурилиши олиб борилаётир.

Лойиҳа қиймати 2 215 728 272 сўмни ташкил этади. Қурилиш ишлари “Ал-Беҳруз қурилиш инвест” МЧЖ ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram