ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛЯПТИ
2023-06-06 18:11:10 141
Ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир ишлар олиб бориляпти
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республикамизда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган. Ушбу топшриқлар ижросини таъминлашга қаратилган ишлар туманимизнинг адлия тизими вакиллари иштирокида амалга оширилаётир.
Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ўрганишлар туман адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаров ҳамда Сўх туман адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг шўъба мудири Абдуманнон Умридиновлар иштирокида бўлиб ўтди. Маҳалла ёшлар ишлар етакчиси Меҳруддин Мухторовнинг сўзларига кўра, маҳаллада Президент топшириғига асосан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлар амалга оширилмоқда.
Ўрганишлар давомида маҳаллада доимий яшайдиган, миграциядан қайтган ёшлар билан суҳбатлар ташкил этилди. Ёшларнинг ота-оналари билан ҳам мулоқот қилиниб, муаммолари ўрганилди.
Таъкидлаш лозим, ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўрганишлар жараёнлари ҳар бир ҳудудда амалга оширилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram