Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ТАШАББУСИ БИЛАН МАНСАБДОР ШАХС ЭШИТУВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-06 18:08:10    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Депутатлик гуруҳи ташаббуси билан мансабдор шахс эшитуви ташкил этилди

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши депутатлик гуруҳини иш режасига асосан мансабдор шахс эшитуви бўлиб утди. Мазкур тадбирда депутатлардан Амирали Сафаров, Уткиржон Болтабоев, Масуджон Жумаев ва туман “Адолат” СДП раиси Суҳбатжон Домуллоевлар иштирок этдилар.

Депутат Субҳонали Ншонов раислик қилган мазкур тадбирда туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4798-сонли қарори ҳамда дастурлар асосида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Бу бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиев маълумот берди.

Жорий йил туманимиз тиббиёт бирлашмасига уч миллиард етти юз миллион сўмлик жиҳозлар олиб келингани, Шарқобод ва Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида янги оилавий шифокорлик пунктлари қуриб, фойдаланишга топширилгани ва туман марказий шифохонасида беморлар учун барча қулайликлар яратилганлиги туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан қайд этиб ўтилди.

Тадбирда Янгиариқ округидан сайланган депутат Амирали Сафаровнинг ҳам мазкур маҳаллада қишлоқ врачлик пункти қурилиши режага киритилганлиги ва бу ишлар ҳалигача бошланмаганлиги хусусидаги мурожаатига мазкур лойиҳа 2024 йилги дастурга киритилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Соҳага доир бўлган кўпгина масалалар – туман тиббиёт бирлашмасида шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, кислород станцияси ташкил этилиши келгуси сессия кун тартибига киритилиши бўйича таклифлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram