БИР ЁҚАДАН БОШ ЧИҚАРИБ
2023-06-05 19:03:20 146
БИР ЁҚАДАН БОШ ЧИҚАРИБ
МИБ Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан Бюронинг Ёзёвон, Фарғона, Ўзбекистон ва Бувайда туман бўлимларида жорий йилнинг 3 июн куни амалий ёрдам тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган амалий ёрдам тадбирлари натижасида жами 1382 та 379,3 млн. сўмлик маъмурий жарима ва давлат божлари ундирилди.
Шунингдек, 436 нафар қарздорларга огоҳлантиришлар берилди.
Ижро ҳаракатлари давомида 8 та автотранспорт ва 16 та маиший техника воситалари ҳатланди.
Хусусан, йўл ҳаракати қоидаларини 19 марта бузиб, 4.172 сўмлик маъмурий жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келаётган Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро М.Т.га тегишли бўлган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тадбир давомида ҳатланиб, жарима майдончасига вақтинча сақлаш учун топширилган вақтда қарздор барча жарималарни бартараф этганлиги сабабли машина эгасига қайтарилиб,.19та ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Асосийси 6 та оила яраштирилиб, 13 нафар болалар ота-оналари бағрига қайтарилди.
Тадбир якунига кўра барча “Дафтарлар”га 189.6 млн. сўмга яқин маблағ тақсимланиши кутилмоқда.
Тадбир давомида фаоллик кўрсатган давлат ижрочиларига бўлимнинг эсдалик совғалари топширилди.
МИБ Сўх тумани бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram