Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҚЎШИМЧА БИНО ҚУРИЛМОҚДА

×

 2023-06-05 19:00:25    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Гулистон маҳалласидаги таълим муассасасида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида қўшимча бино қурилмоқда

Ҳудудларда, айниқса, республикамизнинг чекка ва олис қишлоқларида 2020-2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ инфратузлимасини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи” томонидан ишлаб чиқилиган лойиҳалар асосида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган ва ушбу лойиҳалар асосида бизнинг туманимизда ҳам амалий ишлар қилинаётир.

Мазкур лойиҳалар Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ аҳолисининг асосий инфратузилма сифатини ошириш ва лойиҳа қамраган қишлоқ ҳаётий фаолиятини таъминловчи хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

Айни кунда мазкур лойиҳа асосида туманимизнинг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур муассасада 210 нафар ўқувчига мўлжалланган қўшимча бино қурилиши олиб борилаётир.

Лойиҳа қиймати 3 254 430 594 сўмни ташкил этади. Қурилиш ишлари “Қурувчи Аъзамжон” МЧЖ ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram