Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 244 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ ЯНГИЛИКЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

×

 2023-06-05 18:24:13    117

PDF юклаш
Чоп этиш


Солиқ тизимидаги янгиликлардан хабардормисиз?

        “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги (10.05.2023-йилдаги ЎРҚ-841-сон) қонуни юзасидан янгиликларни тўлиқ тушунтириб берамиз.

        2023-йил 10-май куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-841-сонли қонуни имзоланди.

        Кейинги йилларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишнинг янги механизмлари жорий этилди. Шунингдек тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик ҳамда хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

        Бироқ бугунги кунда тадбиркорлик субектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳоллари мавжуд бўлиб, бундай ҳоллар учун эса жавобгарлик чоралари аниқ белгиланмаган.

        ЎРҚ-841-сонли қонун билан тадбиркорлик субектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

        Ушбу Қонун тадбиркорлик субектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтиришга ва уларнинг мулкий ҳуқуқлари дахлсизлигини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

        Ўзбекистон Республикасининг 1994-йил 22-сентабрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг19212-моддаси - Пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик.

        Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

        Ўша ҳаракатлар:

        а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

        б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

        Ўша ҳаракатлар:

        а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

        б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

        Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

        Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1994-йил 22-сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2419-модда билан тўлдирилди.

        2419-модда. Пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик.

        Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишлиги белгиланди.

        Фариджон Тўрабоев – Сўх тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram