Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИР ҲУДУДДАН ТЎРТ ХАБАР

×

 2023-06-03 18:45:41    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Бир ҳудуддан тўрт хабар

Президентимизнинг 16 февраль куни қабул қилган «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Айни кунда тумандаги маҳалаллар кесимида кам таъминланган оилалар хонадонларига бепул қўёш панеллари ўрнатиш ишлари олиб бориляпти.

Қўйида туманимизнинг 4-сектори ҳудудидаги амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берамиз:

- Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, боқувчисини йўқотган Бибихон Гадоева;

- Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Обишир” кўчасида истиқомат қиладиган, “Темир дафтар” рўйихатига киритилган фуқаро Очақурбон Амиршоева;

- Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Темир дафтар” рўйихатига киритилган фуқаро Бобожон Гадоевлар хонадонларига субсидия асосида қуёш панелла ўрнатиб берилди. Берилаётган эътиборга нисбатан ба фуқаролармииз самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.

Шунингдек, ушбу ҳудудда маҳалла ва гузарлар, муқаддас қадамжолар – қабристонларни обод қилинишига ҳам алоҳида аэътибор берилмоқда. Чоркуча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи саховатпеша ҳомийлар кўмагида маҳалладаги қабристон атрофи темир панжара билан ўралди ва бугун эрта ушбу ўрнатилган панжараларга ишлов берилиши маҳалла раиси томонидан хабар берилмоқда.

Саховатпеша ҳомийлар кўмагидан маҳалладаги аҳоли мамнун ва миннатдор. Агар маҳалла ободлиги йўлида барча саховатпеша ҳомийлар кучи бирлаштирилса, кўндаланг бўлиб турган муаммолар ҳам ўз ечимини топишига астойдил ишонамиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram