Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 233 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ ҚАЙРОҚ МАССИВИДАГИ ИШЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

×

 2023-06-02 18:33:10    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Тожикистон Республикаси элчиси Қайроқ массивидаги ишларни кўздан кечирди

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори асосида Сўх туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш ва янги очилган ерларни аҳолига ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар бугун ўзининг натижаларини бермоқда. Қайроқ массивида ҳам бугун Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида салкам 1 500 гектар ер майдонини ўзлаштиришга оид амалий ишлар олиб борилаётир.

2022 йилда ҳудудда икки кўтармали “Қайроқ” насос станцияси қурилиб, 211 метр баландликка обиҳаёт чиқарилди. Натижада Қайроқ массивидаги 1 440 гектардан зиёд яйлов ерлар ўзлаштирилиб, фойдаланишга киритиш имкони яратилди. Ҳозирда ўзлаштирилаётган майдоннинг дастлабки 200 гектарида малина плантацияси учун майдон ҳозирлаш ишлари якуний босқичга кирди.

Мазкур ҳудудда бўлган Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода мутасаддилар билан мазкур улкан бунёдкорлик ишлари юзасидан суҳбат қилди, амалга оширилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлди. Соҳа мутасаддилари меҳмонларга ўзлаштирилаётган ерлар бўйича аниқ режа ва лойиҳа асосида амалга оширилаётган ишларга доир маълумотлар бердилар.

Мартабали меҳмон ташриф давомида Қайроқ мавзесида ташкил этилган “Мирзоқурбон” МЧЖ таркибидаги пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Корхона раҳбари Озоджон Одилов билан тадбиркорларга давлат томонидан яратиб берилган шароитлар, ишлаб чиққариш ҳажми, корхонанинг иқтидорий салоҳияти ва экспорт имкониятлари юзасидан суҳбат қилди.

Мазкур корхонада пишиқ ғишт ишлаб чиқаришнинг кунлик иқтидори 60 000 донани ташкил этади. Шунингдек, мазкур корхонада сифатли мебель ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Шундан сўнг меҳмонлар туман аэродроми томон йўл олдилар. Икки кунлик ташриф жуда самарали ўтганлигини таъкидлаган Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода самимий меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирди.

Икки томон бир-бирларига эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этдилар. Шундан сўнг меҳмонлар самолётга ўтириб вилоятимиз маркази томон йўл олдилар. Самарали натижаларга бой бўлган мазкур ташриф шу билан якун топди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram