Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАР ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИДА МЕҲМОНЛАР ИШТИРОКИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-02 18:30:58    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида меҳмонлар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди

Куннинг иккинчи ярамида тумандаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинидаги болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода иштирокида 1 июнь – болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ормгоҳ ҳам 4798-сонли қарор асосида ўтган йили 30 миллиард сўм эвазига бунёд этилиб, тумандаги болажонларга ташкил этилган катта тантанада тақдим этилган эди.

Тадбирда янграган кўй-қўшиқларда бахтли болалик, икки қардош халқ дўстлиги тараннум этилди. Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевлар сўз олиб, барча болажонларни байрам билан табриклашди ва бундай дўстлик кечалари икки давлат ҳамкорлигининг янада ривожланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.

Мазкур тадбирда туман маҳаллаларидан келган болажонлар ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Каатта тантана сифатида қайд этилган мазкур байрам тадбири болажонларнинг хурсандчилиги ва чиройли рақслари билан  кечгача давом этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram