Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ ТУМАНИМИЗ МАКТАБЛАРИДА БЎЛДИ

×

 2023-06-02 18:29:04    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Тожикистон Республикаси элчиси туманимиз мактабларида бўлди

Республикамизда мактаб таълимини ривожлантириш ва фарзандларимиз таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган. Туманимизда ҳам янги таълим даргоҳалрини қуриб, фойдаланишга топширилиши ўсиб келаётган баркамол авлод келажагини кўзлаб амалга оширилаётган хайрли амаллардандир.

Туманимизнинг Сарибозорча маҳалласидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани мактаб педгогик жамоаси ва ўқувчилар нон-туз ва гулдасталар билан кутиб олдилар. Мазкур таълим даргоҳида яратиб берилган шароитларни кўздан кечирган элчи мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар билан самимий мулоқот қилди.

Элчи томонидан мактаб кутубхонасига тожик тилидаги янги адабиётлар ва китоблар тақдим этилди. Мактаб директори Амиржон Темиров ҳам Абдужаббор Раҳмонзодага Сўх тумани ҳақидаги тарихий китобларни совға қилди.

Меҳмонлар ташрифининг навбатдаги манзили Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Миллатларимизнинг ўзига хос меҳмондорчилиги – икки давлат байроқлари жилваси, жонли овоздаги қўшиқлар билан меҳмонларни мазкур мактаб аҳли кутиб олдилар.

Мактабда таълим даргоҳи ўқувчилари ўзлари тайёрлаган адабий-бадиий композицияни меҳмонларга тақдим этишди. Ўзбек ва тожик адабиёти вакиллари ижодидан дўстлик ҳақидаги шеърлар қироат қилинди, ўзига хос мушоирага айланган кечада элчи Абдужаббор Раҳмонзода ҳам мактаб аҳлига шеърлар орқали самимий дил изҳорларини баён этди.

Мактаблардаги синфхоналар ва ўқувчиларга яратиб берилган шароитларни кўздан кечирган меҳмонлар таълим сифатига берилаётган эътиборни ҳалол меҳнат билан эътироф этиш лозимлигини таъкидладилар. Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода бу мактаб кутубхонасига ҳам тожик тилидаги китоблар ва янги адабиётларни тақдим этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram