Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 243 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2023-06-02 18:26:25    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Болаларни ҳимоя қилиш куни Сўх туманида

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсининг жаннатмакон гўшаси – Сух туманида ҳам турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, байрам дастурлари ташкил этилиб, ўтказилди.


Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилган “Дўстлик” истироҳат боғида ташкил этилган тадбир чинакамига катта тантана ва шодиёнага айланиб кетди.


Тадбирда сўз олганлар ўз сўзларида юртбошимиз раҳнамолигида болаларга кўрсатилаётган эътибор, соғлом авлодни шакллантиришга қаратилаётган юксак ғамхўрлик таъкидлаб ўтилди.


“Дўстлик” истироҳат боғидаги барча аттракционлар болажонлар ихтиёрига берилиб, халқ сайлига айланиб кетган байрам тадбири барча болажонларга катта қувонч бағишлади.

“Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари!”. Ушбу шиор остида бўлиб ўтган тадбирда туманимизнинг аксарият мактабгача таълим муассасаларидан болажонлар ташриф буюриб, ўзларининг кўй-қўшиқлари ва ажойиб рақсалари билан тадбир файзига ўзгача файз ва тароват бағишлашди.

 

Тадбир ташкилотчилари томонидан болажонларга совға-саломлар улашилди. Ҳақиқий тантанага айланиб кетган тадбир барча иштирокчилар қалбида катта таассурот қолдирди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram