Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ЖИСМОНИЙ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯНГИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-02 18:25:04    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида жисмоний имконияти чекланган болажонлар учун янги давлат мактабгача таълим ташкилоти тақдим этилди

Республикамизда мактабгача таълимга берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Охирги икки йилда биргина Сўх туманида болаларни мактабгача таълим муассасаларига бўлган қамрови даражаси 35 фоиздан 76 фоизгача кўртарилди. Фарғона вилояти Республика миқёсида бу соҳада рекорд даражага эга бўлиб, Сўх тумани вилоят миқёсида етакчи эканлиги Президентимизнинг ўтган йили Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида ҳам эътироф этилган эди.

Президентимизнинг 2020 йил 8 август куни қабул қилган 4798-сонли қарори асосида Сўх туманида 180 ўринга мўлжалланган қўшма типдаги (4 та гуруҳ умумий типдаги (120 ўрин) ва 4та гуруҳ ақлий ва руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар учун (60 ўрин) мўлжалланган) давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш кўрсатиб ўтилган. Мазкур давлат мактабгача таълим ташкилоти туманимизнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида қуриб битказилди ва 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида мартабали меҳмон - Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода иштирокида фойдаланишга топширилди.

Мазкур муассасада жисмоний имконияти чекланган болажонлар учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган. 8 нафар болага мўлжалланган ҳар бир гуруҳ замонавий тарзда безатилган ва барча асбоб-ускуналар, жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган дастгоҳлар билан таъминланган.

Тақдимот маросимига бағишланган ташкил этилган тадбирда мартабали меҳмон сўзга чиқиб, Республикамизда баркамол авлод тарбияси ва уларни бенуқсон ўсиб-улғайишларига давлат раҳбари томонидан берилаётган эътиборни юксак баҳолаб, эътироф этди ва ушбу муассаса Сўхлик болажонлар учун ҳақиқий жисмоний ривожланиш мактаби бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди. Тадбир давомида муассаса раҳбарияти ва болажонларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Болажонлар томонидан тақдим этилган кўй-қўшиқ ва рақслар гулдастаси тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бахш этди. Маҳалла фуқаролари билан ҳам самимий суҳбат қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram