Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ КЕНГЛИКЛАРИДА БАРПО ЭТИЛГАН ЯНГИ ЎРИКЗОР МЕҲМОНЛАРНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ

×

 2023-06-02 18:21:48    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпая кенгликларида барпо этилган янги ўрикзор меҳмонларни лол қолдирди


Ер ва сув бизнинг халқимиз учун олтинга тенг бойлик ҳисобланади. Маълумки, туманимизда Президентимиз ташаббуси ва Фарғона вилояти ҳокими саъй-ҳаракати билан қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштиришга оид кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Айни кунда туманимизнинг Жавпая массивида айни ушбу ташаббус асосида янги боғ барпо этилди. Ҳозирги кунда биринчи босқичда 230 гектар ерга хориждан келтириб экилган ўрик кўчатлари куртак отди. Ҳудудда томчилаб суғориш тизими ўрнатилди. Янги ўрикзор 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида маҳаллий аҳолига, ишсиз ёшларга ажратиб берилди.  


Жавпая массивида бўлган меҳмонлар амалга оширилаётган улкан ишларнинг гувоҳи бўлишди. Меҳмонларга ер эгаси бўлган фуқаролар берилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдириб, Жавпаяда фойда олиш ва даромад манбаига эга бўлиш учун барча шароит ва қулайликлар яратиб берилганини таъкидладилар.


Бугун фуқароларга бепул етказиб берилган дуккакли ўсимликлар уруғлари, айниқса, ошқовоқ, торвуз ва қовун, ловия каби полиз маҳсулотлари боғ қатор ораларига ўтқазилмоқда ва экилмоқда. Меҳмонлар ҳам ушбу улкан ишларнинг натижаси хайрли бўлишига ишониш лозимлиги ва бундай эзгу ташаббусларга хайрихоҳ билан қараш лозимлигини алоҳида қайд этдилар.


Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Жавпая массивида томчилатиб суғориш учун мўлжаллаб қурилган мембрана ҳовузини ҳам кўрди. Саҳро ва чўлларга сув етказиб, халқнинг манфаатига хизмат қилаётган раҳбарларга нисбатан самимий дил изҳорлари тилга олинди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram