Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТОЖИКИСТОНЛИК МЕҲМОНЛАР ТУМАНДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРИШДИ

×

 2023-06-02 18:19:26    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Тожикистонлик меҳмонлар тумандаги ўзгаришларга юқори баҳо беришди


Кундан кунга ўзгариб, ўзгача чиройга эга бўлаётган туманимизга давлат раҳбарининг эътибори қаратилган. Ушбу эътибор замирида халқимиз манфаати мужассамлиги бўлаётган ўзгаришларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.


Президентимиз эътибори асосида қуриб фойдаланишга топширилган Шарқобод маҳалласидаги янги ва замонавий кўприк бугун ушбу ҳудуд аҳолисининг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга хизмат қилаётир. Ушбу ҳудудда бўлган Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳам Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар бугун бутун дунё ҳавасини келтираётганини қайд этди.


Сўх ўзининг гўзал табиати ва ўзгача чиройи билан бугун янада гўзаллашиб бормоқда. Меҳмонлар Девайрон маҳалласи ҳудудида ушбу гўзалликлардан баҳраманд бўлиб, мазкур маҳаллада фаолияти йўлга қўйилган “Авилон-Сўх текстил” корхонаси томон йўл олдилар.


Ушбу тикувчилик корхонаси ҳам бевосита давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори асосида қурилган. Айни кунда ушбу корхонада юз нафардан ортиқ Сўхлик хотин-қизлар ва аёллар фаолият олиб боришади. Қўқон шаҳрининг етакчи тадбиркорларига бириктириб берилган ушбу корхонада бугун экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Айни кунда мазкур корхонада тикилаётган маҳсулотлар Россия давлатига экспорт қилинмоқда.


Абдужаббор Раҳмонзода тикувчилик корхонаси ишчилари билан самимий суҳбатлашди, яратиб берилган шарт-шароитларни кўздан кечирди ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақиқатан ҳам сифатли эканлигини таъкидлади. Нуронйилар ва маҳалла фаоллари билан бошланган суҳбат ҳам кўй-қўшиқ ва шеърхонликка уланиб кетди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram