Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2023-06-02 18:17:45    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сўх туманида


Ўзбек ва тожик халқларининг асрлар оша шаклланган ва мустаҳкамланган дўстлик ришталари, ўзаро ҳамжиҳатлиги икки қардош халқнинг Президенти – Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг одилона ва оқилона сиёсати туфайли бугунга келиб, янги босқичга кўтарилди. Охирги йилларда икки қардош миллат ўртасида тузилган ҳамкорлик муносабатлари ўртадаги алоқалар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига хизмат қилаётир.


Бугун туманимизга Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Республиканинг энг олис туманига бўлаётган эътибор ва ушбу эътибор замирида амалга оширилаётган янгиланишлар, халқимизнинг турмуш фаровонлигига қаратилаётган ислоҳотлар самараси ва албатта, ушбу жаннатмакон гўшада умргузаронлик қилаётган халқ билан мулоқотда бўлиш, Ўзбекистондаги тожик милатига мансуб фуқароларнинг ҳаёти билан яқиндан танишишдан иборат.


Сўх тумани аэродромида меҳмонлари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, фахрийлар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари нон-туз ва гулдасталар – ўзгача тавозе билан кутиб олишди. Янграган карнай-сурнай наволари, ижро этилган кўй-қўшиқлар, айтилган шеърлар кутиб олиш маросимига янада кўтаринкилик бахш этди.


Нуронийлар билан бўлиб ўтган самимий мулоқотда икки қардош халқнинг дўстлиги, бу дўстлик минг йиллар оша аждодлардан авлодларга улашилиб келинаётгани, икки давлат раҳбарларининг инсонпарварлик сиёсати туфайли ўртадаги алоқалар янаги босиқчга кўтарилаётгани алоҳида таъкидланди. Абдужаббор Раҳмонзода ҳам ўз навбатида икки миллат дўстлиги Алишер Навоий ва Абдураҳмони Жомий сатрларида тараннум этилгани ва бу ришталар келажак авлодларга ҳам муносиб мерос сифатида ўтаётганини гўзал шеърлар қироати билан таъкидлади.


Самимий мулоқот жараёнида мазкур ташриф икки кунга мўлжалланганлиги қайд этиб ўтилди. Ташриф давомида асосан халқ билан мулоқот қилиш нияти борлигини қайд этган элчи туман ҳокими бошчилигида туман маркази томон йўл олдилар. 


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram