Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

×

 2023-05-30 14:51:36    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Диққат, танлов!

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-мартдаги 121-Ф-сон Фармойиши асосида аҳоли ўртасида кичик қувватли қуёш фотоэлектр тизимларидан кенг фойдаланишни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда “Қуёшли маҳалла” махсус танловини ўтказмоқда.


Мазкур танлов қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда ушбу ишларни рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ва бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, жамоатчилик орасида энергия ресурсларни тежаш, қуёш панелларини уй хўжаликлари бюджетини оқилона юритиш учун энергиядан самарали фойдаланишнинг муҳим таркибий қисмларидан бири сифатида талқин қилиш, аҳолининг эътиборини қайта тикланувчи энергия манбаларига қаратиш ҳамда энергия ресурсларига нисбатан тежамкорлик маданиятини шакллантириш мақсадида уюштирилмоқда.


Танлов номинациялар бўйича 2023-йил 1-июндан 1-сентабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича танловда қатнашувчи номзодлар ўртасида ғолиблар аниқланиб, мукофотланади.


Танловда иштирок этиш учун маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг жами қуввати 150 кВтдан кам бўлмаслиги ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги хонадонларга қуёш панеллари танлов эълон қилинган кундан бошлаб, туман(шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш кунига қадар даврда ўрнатилган бўлиши шарт.


Танловда иштирок этиш ихтиёрийдир.


Ғолиблар қуйидаги мезонга кўра аниқланади:


бош соврин – қуввати 300 кВтдан;


1-ўрин – қуввати 250 кВтдан;


2-ўрин – қуввати 200 кВтдан;


3-ўрин – қуввати 150 кВтдан кам бўлмаган қуёш панелларини биринчилардан бўлиб ўрнатган ҳамда ҳудудий электр тармоғига уланиб ишлаб турган маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари орасидан.


Танлов ғолибларига қуйидаги мукофотлар топширилади:


республика бўйича бош соврин – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобил;


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарларнинг ҳар бирида:


биринчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш;


иккинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш;


учинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш.


Танлов ғолиблари тантанали равишда тақдирланадилар.


Батафсил маълумотни Энергетика вазирлигининг https://minenergy.uz ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг http://www.mehnat.uz сайтлари орқали олишингиз мумкин.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram