Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 242 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲИМОЯ ОРДЕРИ НИМА? У ҚАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

×

 2023-05-30 14:44:02    463

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳимоя ордери нима? У қай тартибда берилади?

 

2019 йил 2 сентябрда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонун эълон қилинган. Унда тазйиқ ва зўравонлик нималигига аниқлик киритилган, тазйиқ ва зўравонликнинг жинсий, жисмоний, иқтисодий ва руҳий шакллари изоҳланган.

Қонунга асосан, аёллар бир қатор ваколатли органлар – Вазирлар Маҳкамаси, жойлардаги маҳаллий давлат органлари, ички ишлар органлари, меҳнат органлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизими ва соғлиқни сақлаш муассасалари, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан турли шаклда ҳимоя қилиниши кўзда тутилган.

Мазкур қонун ҳақиқатан ҳам ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаб, уларга нисбатан якка тартибдаги, манзилли профилактик чора-тадбирларни қўллаш имкониятини беради.

Аёллар тазйиқ ё зўравонликка учрагани ҳақида ўз вақтида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, аёлларимиз бундай ҳолларда мурожаат қилишга уялади. Бундай ҳолатларни аниқлашнинг турли хил йўллари бор. Фақат ўзининг жабрланувчининг мурожаати орқали эмас, ён-атрофдагиларнинг ҳам мурожаат этиши мумкинлиги белгиланди.

Белгилаб қўйилдики, ҳар бир ҳолатда ички ишлар органларига хабар берилганида уларга нисбатан тезкор чоралар қўллаб, ҳимоя ордерини бериш керак бўлади.

         Шундай ҳолатлар борки, жабрланувчи ҳам, уни содир этувчи ҳуқуқбузар, яъни тазйиқ-зўравонлик ўтказувчи шахслар ҳам аёллар бўлиб қолиши мумкин. Ўйлантирадиган жиҳати, оила-турмуш муносабатларида содир этилаётган ҳар қандай низоли ҳолатлар авваламбор кўпроқ аёллар ўртасида келиб чиқади: қайнона-келин, опа-сингил ва бошқалар.

Бизда зўравонлик дейилганида одатда тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар тушунилади. Бундан ташқари, маиший, жинсий зўравонлик ҳам бор. Янги Конституциямиз ва бошқа қонун ҳужжатларида шахснинг эрки, ҳуқуқлари тўлалигича кафолатланган. Шахснинг хоҳиш-иродасига зид бўлган ҳар бир хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган.

Фуқаро ички ишлар органлари ёки профилактика инспекторига мурожаат қилолмай, бошқа жойларга хабар берадиган бўлса, у хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма мурожаат бўлсин, ҳар қандай ҳолат рўйхатга олинади.

Ҳимоя ордери бериш тартиби шундайки, хабар берилганидан профилактика инспектори воқеа жойига зудлик билан бориб, ҳужжатларни расмийлаштиради ва [жабрланувчига] ҳимоя ордерини беради.

Ҳимоя ордери 1 ой муддатга берилади. Шу муддат ичида низони ҳал этиш имкони бўлмаса, ёки ўша ҳолат яна давом этадиган бўлса, аёлнинг мурожаатига асосан яна 1 ой муддатга узайтирилади.

Бир ой муддатга узайтирилганидан кейин ҳуқуқбузарга нисбатан тузатиш дастури амалга оширилади. У билан психологлар, фаоллар, меҳнат жамоасидаги вакиллар ишлайди. Қонун ҳужжатларида бу ҳам белгилаб берилган.

 

 

Шерзод Мадумаров - Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram