КИТОБХОНЛАР СОНИНИ КУПАЙТИРИШГА ДОИР АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2023-05-30 14:41:58 145
Китобхонлар сонини купайтиришга доир амалий ишлар қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабр кунидаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли қарори, Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрел кунидаги “Ички ишлар органларида Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг шу борадаги фармойишларини ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда амалий ишлар қилинмоқда.
Тизимида хизмат қилаётган барча шахсий таркиб ходимлари туман Ахборот- кутубхона марказига ташриф буюрдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни китоб ўқишга болган қизиқишларини янада оширишдан иборат.
Кутубхона ходимлари билан самимий суҳбат ташкил этилди ва ички ишлар ходимларига олиб келинган янги адабиётлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. – Кутубхона фонди бойиши билан бир қаторда китобхонлар сафи ҳам кескин кенгаймоқда. Биз ички ишлар органлари ходимлари билан ўртадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятимиз бор, - дейди туман Ахборот-кутубхона маркази директори Зафаржон Ғаниев.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram