БИЛАСИЗМИ?
2023-05-29 19:08:17 140
Биласизми?
Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади
Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.
Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:
• фамилияси, исми ва отасининг исми;
• шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
• яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
• солиқ тўловчининг идентификация рақами;
• жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
• шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.
Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:
• меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;
• иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;
• иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);
• солиқ тўловчининг идентификация рақами;
• иш берувчиларнинг банк реквизитлари;
• иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram